Вход для пользователей



Статистика посещений

mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterСегодня128
mod_vvisit_counterВчера881
mod_vvisit_counterЗа этот месяц16752
mod_vvisit_counterВсего2017084
Риэлторлик фаолияти: Биринчи малака имти?они Печать E-mail

Замира ТОЖИЕВА, газета “Биржа”

Давлат мулки ?ўмитаси томонидан жорий йилнинг 20-21 июнь кунлари риэлторлик малака сертификатини олиш учун талабгор бўлган жисмоний шахслар малака имти?онидан ўтказилди.

Маълумки, “Риэлторлик фаолияти тў?рисида”ги Ўзбекистон Республикаси ?онуни бугундан бошлаб кучга кирди. Мазкур ?онуннинг 5-моддасига мувофи?, кўчмас мулк бозорида фаолият юритувчи риэлтор малака сертификатига ва лицензияга эга бўлган, якка тадбиркорлик билан шу?улланувчи жисмоний шахс ?исобланади. Мазкур ?онун талабини бажариш ма?садида Давлат мулки ?ўмитаси томонидан ишлаб чи?илган ва жорий йилнинг 10 июнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган “Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тў?рисида”ги низомда риэлторнинг малака имти?онини ўтказиш, малака сертифакатини бериш, унинг муддатини узайтириш, амал ?илишини тугатиш, уни бекор ?илиш тартиби белгиланди.

 

?ужжатда ?айд этилишича, риэлторнинг малака сертификати риэлторлик ташкилотининг штатида бўлган ёки шу со?ада якка тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс учун риэлторлик хизматини кўрсатиш ?у?у?ини берувчи ?ужжат ?исобланади. Албатта, бунда ушбу жисмоний шахс лицензияга ?ам эга бўлиши зарур. Малака сертификати 5 йилга берилади, унинг амал ?илиш муддати кейинги беш йилликларга узайтирилиши ?ам мумкин. Шу ўринда таъкидлаш керакки, малака сертификати эгаси бўлган жисмоний шахс ?ар йили 20 соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ў?иши шарт. Малака сертификати талабгор бўлган жисмоний шахс имти?ондан муваффа?иятли ўтгачгина берилади.

Низомда малака имти?онини ўтказиш тартиблари хусусида баён ?илинган бўлиб, бундай сертификатни олишга талабгор бўлган жисмоний шахс биринчидан, ўрта махсус ёки олий маълумотли бўлиши керак. Бундай сертификатни олиш ма?садида бўлган талабгор Давлат мулки ?ўмитасига бу ?а?да ариза, ўзи ?а?идаги батафсил маълумотнома, шунингдек, паспорт нусхаси, ўрта ёки олий ў?ув юртидан берилган диплом нусхаси ?амда 3х4 ?ажмдаги уч дона фотосурат, махсус ў?ув курсини (100 соатлик) тугатганлиги тў?рисидаги гуво?нома ёки унинг нотариал тасди?ланган нусхасини та?дим этиши лозим. ?ужжатлар тўплами ?ўмита томонидан ариза тушганидан бошлаб 5 кунлик му?латда кўриб чи?илиб, талабгорнинг малака имти?онига киритилиши ёки киритилмаслиги ?а?ида ?арор ?абул ?илинади. Имти?онга ?ўйиладиган шахслар рўйхати махсус комиссияга берилади. Ушбу имти?он комиссиясининг таркиби ?амда иш тартиби Давлат мулки ?ўмитаси томонидан тасди?ланган. Ушбу ?ужжатда ?айд этилганидек, имти?он комиссияси томонидан малака имти?онини ўтказиш санаси, ва?ти, жойи ?а?идаги, имти?онга киритиладиган талабгорлар ?а?идаги ахборотлар ?ўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши таъминланди.

– Риэлторлик малака сертификатини олишга талабгор бўлганларни имти­?ондан ўтказиш жараёнигача ю?орида таъкидланган барча вазифаларни талаб даражасида амалга оширишга эътибор ?аратилди, – дейди Давлат мулки ?ўмитасининг Ба?олаш ва биржа ?амда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бош?армаси бошли?и Азиз Нагаев. – Мутахассисларимиз томонидан риэлторлик малака сертификатини олиш истагида бўлган жисмоний шахслар та?дим этган ?ужжатлар тўплами “Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тў?рисидаги” низом шартлари асосида ?абул ?илинди. Натижада 264 нафар ариза берган жисмоний шахснинг малака имти?онига киритилиши бўйича рўйхат тасди?ланди. Малака имти?они риэлторлик фаолиятининг меъёрий-?у?у?ий базаси, кўчмас мулк бозорида ахборот-масла?ат хизматлари, риэлторлик фаолиятининг ахборот таъминоти, риэлтор ва риэлторлик ташкилоти фаолиятининг ?у?у?ий жи?атлари, кўчмас мулк бозорида ахборот технологиялари, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ?у?у?ларга доир битимлар тузиш чо?ида воситачилик ?илиш, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ?у?у?ларнинг савдосини ташкил этиш каби саккизта йўналишни ўзида акс эттирган камида 75 та савол компьютерлашган тест дастурига киритилган.

Шундай ?илиб, икки кун давом этган ва ?ар бир талабгор учун ажратилган 45 да?и?алик синов шу жойнинг ўзида ?а?и?ий билимдон риэлторларни ани?лаб берди. Компьютерлаштирилган тест саволларининг 80 фоизига тў?ри жавоб берган талабгорлар имти?ондан муваффа?иятли ўтган, деб ?исобланди. Умуман, берилган жавобларнинг ?ай даражада тў?ри ёки нотў?рилиги белгиланган ва?т ни?оясида мониторда ўз аксини топиб борди. Малака имти?они якуни бўйича риэлторлик малака сертифакатини олишга талабгор бўлганларнинг 122 нафари белгиланган тест саволларига ани? жавоб берганлиги ва синовдан муваффа?иятли ўтганлиги маълум бўлди. Я?ин кунларда имти?он натижалари тасди?лангач, уларга ДМ? томонидан риэлторнинг малака сертификати топширилиши кутилмо?да. Шу ўринда ?айд этиш керакки, малака сертификатининг бланкалари ?атъий ?исобда турадиган ?ужжат саналиб, у ?исобга олинганлик сериясига, тартиб ра?амига, ?имояланганлик даражасига эга. Бундай ?ужжат со?иби бўлиш арафасида турган мутахассисларнинг айримлари фикр-муло?азалари билан ?изи?дик.

Фазлиддин Фозилов: Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, имти?онни натижали топшириш учун бизга барча шароит яратиб берилди. Иккинчидан, ?абул ?илинган “Риэлторлик фаолияти тў?рисида”ги ?онун ва бир ?анча меъёрий ?ужжатлар билан ва?тида танишиб, унинг маъносини тў?ри тушуниш имти?он саволларига тў?ри жавоб беришим учун асосий омил бўлди. Энди эртага мижозларга хизмат ?илишда ?онун доирасида ишлашим учун ўзимда ишонч уй?онди. Бунинг учун ?онуний имкониятлар бор. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ?онунда риэлторнинг ?ам, мижознинг ?ам ?а?-?у?у?лари билан бирга уларнинг мажбуриятлари ?ам белгиланган. Бу ?онун олдида ?амманинг баробарлигини кўрсатади.

Ботир Ра?матуллаев: Лицензия асосидаги фаолият, албатта, етарли билим эгаси бўлишни талаб ?илади. Шу ўринда мутахассислар учун ташкил этилган ?ис?а муддатли ў?ув курсларининг а?амиятини таъкидламо?чи­ман. Чунки, билимимни айни шундай курслар ор?али оширдим. ?озиргача ?ам кўчмас мулк бўйича консалтинг хизматини кўрсатаётган эдик. Энди корхонамиз фаолият тартибини кучга кирган янги ?онун талабларига мослаштиришимиз керак. Ўзимнинг ра?бар сифатида малака имти?онидан ўтганим бу бошланиши. ?онун доирасида ишлаш учун яна камида 2 нафар мутахассис малака имти?онидан ўтиб, риэлторлик сертификатига эга бўлиши керак. Уларни бу жараёнга тайёрлашимиз лозим.

Дар?а?и?ат, бўлиб ўтган имти?он мазкур жараённинг бошланиши. Бу борадаги меъё­рий-?у?у?ий ?ужжатларга асосан, синовлар ?али давом этади. Риэлторлик со?аси билан бо?ли? ?онунчиликни мукаммал билиш эса бундай синовлардан муваффа?иятли ўтишнинг энг асосий омилидир.

 
mls
logo_wwwgovuz

Курсы валют


© Copyright 2008 - 2020 Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции - Управление лицензирования оценочной, биржевой и риэлторской деятельности
При перепечатке и использовании материалов ссылка на сайт обязательна.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"