Вход для пользователей



Баҳолаш фаолияти билан боғлиқ ҳужжат халқ муҳокамасида Печать E-mail
Давлат активларини бошқариш Агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, ушбу ҳужжат билан бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш тартиби тасдиқланади. Мақсад бузилаётган иморатлар мулкдорларига етказилган зарарни қоплаш миқдорини янги тартибда аниқлашга қаратилган.

Лойиҳада “иморатлар” деб тилга олинган атама остида ер участкасида жойлашган турар ва нотурар жой бинолари, дала ҳовлилар, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, ер участкаларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар, экинлар, қишлоқ хўжалиги объектлари тушунилиши аниқ этиб белгиланган. Ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан ҳам кенг муҳокама қилиниши учун интернет саҳифаларига жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқ иштирокчилари томонидан мазкур қарор лойиҳаси юзасидан жуда кўп конструктив фикрлар, турли эътироз ва таклифлар билдирилган.

Уларга Олег Заманов, Игорь Цой, “Ташкент–СНОС” гуруҳи аъзолари ва бошқа кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, уларга қарор лойиҳасининг муҳокамасида бефарқ эмасликлари ва ўзларининг фуқаролик нуқтаи назаридан билдирган фикрлари учун миннатдорлик изҳор этамиз.

Шу ўринда Агентлик, баҳолаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатнинг охирига етказишда барча шахслардан фаол иштирок этишларини сўраб қолади. Сиз томондан тақдим этилган барча фикр мулоҳазалар мазкур қарорнинг бекаму кўст қабул қилинишига ёрдам беради.

Қарор лойихаси : https://regulation.gov.uz/uz/document/6010

 

© Copyright 2008 - 2019 Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции - Управление лицензирования оценочной, биржевой и риэлторской деятельности
При перепечатке и использовании материалов ссылка на сайт обязательна.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"