Вход для пользователей



РИЭЛТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАР ВА РИЭЛТОРЛАР ДИҚҚАТИГА Печать E-mail

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 26-27 ноябрь кунлари риэлторнинг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6, Агентликнинг биноси (собиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси).

Навбатдаги малака имтиҳонига хужжатлар талабгорларда 2019 йил 20 ноябрга қадар қабул қилинади.

Талабгорлар томонидан 2019 йил 20 ноябрдан кейин топширилган хужжатлар кейинги малака имтиҳон кунларига ўтказилади. Кейинги малака имтиҳони ўтказиш саналари қўшимча равишда эълон қилинади.

Қўшимча равишда, Малака имтиҳонига кирувчи талабгорлар рўйхати Агентликнинг расмий веб сайтида ҳамда www.gkilicenz.uz веб-сайтининг “Риэлторлик фаолияти” рукнида эълон қилинади.

Рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади.

Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фақат шахсини тасдиқловчи паспортлари билан имтиҳонга киритилади.

Малака имтиҳони 9:30 дан 13:00 га қадар ўтказилади.

Имтиҳон вақтида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

- Қонунчиликка оид ва услубий қўлланма-материалларидан, маълумотнома ҳамда махсус адабиётлардан фойдаланиш;

- Мобил телефон ва бошқа турли ҳил алоқа воситаларидан фойдаланиш;

- бошқа имтиҳон топширувчилар билан гаплашиш.

Мазкур талабларга риоя этмаган талабгорлар аудиториядан чиқарилади ва имтиҳонда ўтмаган ҳисобланади.

Малака имтиҳонини топшириш вақти регламенти:

• 9:30 дан 11:00 га қадар Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчилар учун;

• 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрида яшовчилар учун ўтказилади.

 

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 259-22-87, 259-20-19

 

© Copyright 2008 - 2019 Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции - Управление лицензирования оценочной, биржевой и риэлторской деятельности
При перепечатке и использовании материалов ссылка на сайт обязательна.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"