БАҲОЛОВЧИНИНГ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ТУГАТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаролардан келиб тушган ва шикоят аризаларида келтирилган, “ANDIJON EKSPERT BAXOLASH KONSALTING” МЧЖ директори Нуриддинов Хушнидмирзо Муталлибович томонидан тайёрланган, 20.07.2018 йилдаги 141/07-сонли баҳолаш ҳисоботи, 30.06.2018 йилдаги 35/06-сонли баҳолаш ҳисоботи ва 05.07.2018 йилдаги 04/07-сонли баҳолаш ҳисоботларини баҳолаш фаолиятидаги қонунчилик талаблари асосида ўрганиб чиқиш бўйича баҳолаш ташкилотлари, баҳолаш соҳасидаги профессионал бирлашмалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг ҳисоботларни ҳаққоний ёки ҳаққоний эмаслиги юзасидан тузилган хулосасига кўра баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққоний эмас деб топилган.

Шунга кўра, баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузганлиги ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, Нуриддинов Хушнидмирзо Муталлибович номига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 7 февралда берилган 0770-сонли, ВS 003 ҳисоб серияли, 00210 тартиб рақамли баҳоловчининг малака сертификати тўхтатилди.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top